Yangiliklar

06/12/2022

«Jasıl Aralģa qarap jol: Innovaciyalar hám sheriklik» xalqara jas alımlar forumı

“Яшил Орол сари йўл: Инновациялар ва ҳамкорлик” халқаро ёш олимлар форуми

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи Халқаро инновация маркази ва Хитой Фанлар Академиясининг Синцзян Экология ва география институти ҳамкорлигида “Яшил Орол сари йўл: Инновациялар ва ҳамкорлик” номли халқаро ёш олимлар форуми ўтказилади.

Жорий йилнинг 16 декабрь куни Нукус шаҳрида бўлиб ўтадиган ушбу форум Оролбўйи ҳудудининг яшил ва барқарор ривожланишини илм-фан ва технологиялар орқали қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Форумда ресурслар, экология ва атроф-муҳит бўйича дунёга машҳур мутахассислар ва 40 ёшгача бўлган маҳаллий ёш олимлар Орол денгизи ҳавзасини барқарор ривожлантириш ва «яшил» илмий-тадқиқот ва инновацион технологиялар мавзусида маъруза қилишади ҳамда давра суҳбати ўтказилади

Форумда шунингдек ёш олимлар Орол денгизининг инновацион ривожланишига оид масалалар бўйича давра суҳбати ўтказилади.

Манзил: Нукус шаҳри, Ш.Абдиров кўчаси 1-уй

+998 97 500 44 38